Россияда мадҳия ижроси вақтида ўрнидан турмаган депутат чақирув қоғози олди
Олам
−
15 Март 2023
9283Россия мадҳияси ижроси чоғида ўрнидан турмагани учун танқид қилинган Малоярославецкий туман мажлиси депутати Александр Лепендин ҳарбий хизматга чақирув қоғози олди. Бу ҳақда “Калужские новости” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, депутат Лепендин гўёки маълумотларни текшириш учун ҳарбий комиссарликка чақирилган.
Лепендин жорий йилнинг февраль ойида Малоярославецкий тумани раҳбарининг ҳисоботида Россия мадҳияси ижросига эътибор бермагани учун парламент этикаси комиссиясига таклиф қилинган. Депутат бу хатти-ҳаракатини машғулот туфайли чарчоқ билан изоҳлаб, кучини йўқотганини айтган.
Таъкидланишича, Лепендиннинг бу иши мажлисда катта жанжал келтириб чиқарган. Амалдаги қонунчиликка кўра, депутат тадбирда туриши керак бўлган.
Кейинчалик Лепендиннинг ҳамкасблари унинг бу ишини аҳмоқлик деб атаган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 17-, 10-моддасига мувофиқ давлат рамзидан расмий фойдаланиш тартибини бузганлик учун жаримага тортилиши тахмин қилинмоқда.
LiveБарчаси