Россияда кўп функцияли разведкачи-робот ихтиро қилинди
Технология
−
02 Декабрь 2022
5320Россиядаги Ҳарбий логистика академияси мутахассислари кўп функцияли разведкачи-робот лойиҳасини ишлаб чиқди. Робот ҳақида Роспатент сайтидаги ҳужжатда маълумот берилган.
Ушбу робот техник разведка, ҳудудни миналардан тозалаш, ярадорларни эвакуация қилиш, дронларни учириш ва зарядлаш имконига эга. Комплекс масофадан бошқариш пулти орқали ёки автоном ишлаши мумкин.
Роботнинг асосий вазифаси қуроллар ва жойларни разведка қилиш, таъмирлаш ҳамда ярадорларни эвакуация қилишдан иборат.
Дроннинг аккумулятори роботга қўнганидан сўнг платформанинг пастки қисмида жойлашган магнит контактларни ва дрон оёқларини бирлаштириб, доимий равишда қувватланади.
Мазкур ишланманинг долзарблигини асослаб, олимлар Россия разведка роботларининг шунга ўхшаш лойиҳалари бир қатор камчиликларга эга эканлигини таъкидлаган. Улар учувчисиз учиш аппаратлари билан жиҳозланмаган ёки дронлар учун зарядловчи қурилмалари йўқ, улар учирилгандан кейин қайта қўниш имкониятини таъминламайди.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси