Россияда коронавирусга қарши вакцина тез тайёрланишининг сабаби айтилди
Олам
−
07 Сентябрь 2020
10320Маълумки, Россия дунёда биринчи бўлиб, коронавирус вакцинасини рўйхатдан ўтказди. Ушбу тарихий ҳодиса жорий йилнинг 11 август куни юз берди. Вакцина устида иш олиб бораётган бошқа давлатлар Россия вакцинани бу қадар тез тайёрлаб, рўйхатдан ўтказганига шубҳа билан қарай бошлади. Ғарб давлатлари рус вакцинасининг самарали эканига ишонмади. Россияда коронавирус вакцинасининг бошқалардан тез тайёр бўлишининг бошқа сабаби айтилди.
Н.Ф.Гамалей номидаги эпидемиология ва микробиология миллий илмий тадқиқот маркази директори, академик Александр Гинцбургнинг сўзларига кўра, Россияда коронавирусга қарши вакцинани тайёрлаш COVID-19 пандемияси бошланишидан аввал бошланган. Бу ҳақда у “Известия” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
“Биз ўлим даражаси ҳозирги коронавирусдан анча юқори, тахминан 40 фоиз бўлган бошқа коронавирус – MERS`га қарши вакцина яратиш топшириғини олдик. Бу ишни иккинчи клиник синов якунига қадар етказдик. 220 нафар кўнгилли бу вакцинани олишди. У ўзининг хавфсизлиги ва юқори иммунитет чиқаришини кўрсатди. Шу вақтда COVID-19 пандемияси бошланди. Шунинг учун MERS вакцинаси устида ишлаган ходимлар COVID-19 га қарши вакцина тайёрлаш учун жалб қилинди”, деган олим.
Маълумот учун, Россияда тайёрланган вакцина “Спутник V” деб номланган. У рўйхатдан ўтказилиши билан 20 давлатдан 1 миллиард доза учун буюртма тушган. Россия бу вакциналар биринчи навбатда иттифоқчи давлат Беларусга етказиб берилишини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь