Россияда КХШТ машғулотлари ўтказилади

Олам

image

Россиянинг Новосибирск вилоятида 12-16 август кунлари КХШТнинг тезкор ҳаракат коллектив кучлари махсус кучлари “Кобальт-2024”  машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Машғулотларнинг биринчи босқичида КХШТ махсус бўлинмалари жанговар тайёргарлик вазифаларини ҳал қилади, тезкор штаб эса махсус операцияни режалаштириш бўйича қўмондонлик-штаб машғулотларини ўтказади.

Тадбирда Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг манфаатдор вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этади.

КХШТга аъзо давлатларнинг махсус кучлари жанговар ҳаракатларга яқин шароитларда жиноий гуруҳлар, террорчи гуруҳлар ва наркотик моддалар контрабандасини зарарсизлантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик ва кўникмаларни машқ қилади.

Иккинчи босқичда тактик ўқ отиш бўйича мусобақалар ва тезкор жанговар гуруҳларнинг амалий ҳаракатлари ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Новосибирск КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг