Россияда қанча ўзбекистонлик “запрет”дан чиқди? Аниқ маълумот берилди
Ўзбекистон
−
14 Октябрь 2021 9736 1 дақиқа
Россия Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, генерал-майор Александр Горовой қанча ўзбекистонлик афв этилганига аниқлик киритди.
Унга кўра, Россия Ўзбекистоннинг муқаддам мамлакатга киришига тақиқ қўйилган 158 минг фуқаросини афв этди. Бу ҳақда у Москвада Ўзбекистон Бош вазири маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилигидаги делегацияси билан учрашув чоғида маълум қилди.
Қайд етиш керакки, берилган “миграция амнистияси” суд қарорлари асосида илгари Россиядан депортация қилинган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қўлланилмайди.
Аввалроқ, Россия ИИВ депортация қилинган 150 минг ўзбекистонлик ва 150 минг тожикистонликка мамлакатга кириш учун рухсат бергани хабар қилинганди.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь