Россияда қамалган америкалик баскетболчи қиз жазони ўташ учун Мордовияга жўнатилди
Спорт
−
18 Ноябрь 2022
9996Гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғуллангани учун Москвада ҳибсга олинган америкалик баскетболчи Бритни Грайнер жазони ўташ учун Россиянинг чекка колонияларига жўнатилди. Бу ҳақда "The Guardian" нашри баскетболчи қизнинг адвокатлари маълумотига таяниб хабар берди.
Адвокатлар Мария Благоволина ва Александр Бойков ўз баёнотида Бритнини Мордовиядаги колонияда жазони ўтай бошлагани ҳақида маълум қилишди.
“Биз шу ҳафта бошида Бритнининг олдига бордик. У янги муҳитга мослашиб, кучли бўлишга ҳаракат қилмоқда ”, деди адвокатлар.
Жорий йилнинг август ойида америкалик спортчи гиёҳванд моддаларни сақлагани учун тўққиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
25 октябрь куни Москва вилоят суди Грайнернинг тўққиз йиллик қамоқ жазоси ва бир миллион рубль миқдоридаги жаримага нисбатан шикоятини қабул қилмаган эди. Шундан сўнг Грайнер иши бўйича ҳукм қонуний кучга кирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден АҚШ маъмуриятига Россия Федерациясида судланган ватандошлари, баскетболчи Бритни Грайнер ва Пол Уиланни ўз ватанига қайтариш учун “барча имкониятларни” ишга солиш ниятида эканлигини маълум қилганди.
LiveБарчаси