Россияда ИШИДни молиялаштирган Ўзбекистон фуқароси қамалди
Олам
−
03 Июнь 2022
8436Россия ҳарбий суди Ўзбекистон фуқаросини ИШИД халқаро террорчилик ташкилотини молиялаштирганликда айблаб, саккиз йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, у 2013 йилдан буён Афғонистон ва Покистондаги халқаро террорчилик ташкилоти лагерларига жангариларни юбориш ва ўтказишда иштирок этгани учун Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан халқаро қидирувга берилган.
Ж.Э. 2021 йилда ИШИДни молиялаштиришда айбланиб, Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан ҳибсга олинган.
“Чет эл фуқароси Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205.1-моддаси 1.1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. У жазони қаттиқ режимли ахлоқ тузатиш колониясида ўтайди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Россия томони уни ўз ватанига экстрадиция қилмоқчи бўлган, бироқ Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди маҳкумнинг Ватанига қайтарилишини тақиқланган.
“Ж.Э.гa нисбатан 2-Ғарбий округ ҳарбий судининг ҳукми қонуний кучга кирди”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси