Россияда икки оёғидан айрилиб, хотирасини йўқотган аёл Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
09 Июль 2021
6875Россиянинг Новосибирск шаҳрида икки оёғидан айрилиб, хотирасини йўқотган аёл Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Г.Н исмли фуқаро Новосибирск – Самарқанд авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилган.
Бундан бир неча йиллар илгари ишлаш мақсадида Новосибирск шаҳрига келган фуқаронинг ҳаёти шифокорлар ёрдамида сақлаб қолинган. Бундан ташқари, у хотирасини ҳам йўқотган.
Фуқарога Бош консулхона томонидан “Ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштирилиб, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан авиачипта сотиб олишга кўмаклашилгани маълум қилинди.
LiveБарчаси