АҚШда иммиграция вақтинча тўхтатилади
Олам
−
21 Апрель 2020
5596АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакатга иммиграцияни вақтинча тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолашини маълум қилди. Бу ҳақда у Twitter'даги ўз саҳифасида ёзиб қолдирди.
Унинг таъкидлашича, у буни “кўринмас душман”нинг (коронавирус – таҳр) ҳужуми фонида, шунингдек, АҚШ фуқаролари учун иш жойларини сақлаб қолиш учун амалга оширади.
“Мен иммиграцияни вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида буйруқ бераман”, деб ёзган Трамп.