Россияда доллар ва евро тақиқланадими?

Олам

image
0:00
0:00
download

Санкциялар ортидан Россияда АҚШ доллари ва евро муомаласи тақиқланиши мумкинми? Ушбу саволга Россия Марказий банки раиси Эльвира Набиуллина XXV Санкт-Петербург Халқаро Иқтисодий Форумидаги нутқида жавоб берди. 

"Йўқ", деди Набиуллина, Шунингдек, у, бошқа хорижий валюталар ҳам тақиқланмаслигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, фуқароларнинг хорижий валютадаги омонатлари ҳам мусодара қилинмайди. 

Аввалроқ Марказий банк раҳбари регулятор узоқ йиллар давомида Россия молия тизимида ҳам, умуман иқтисодиётда ҳам де-долларизация сиёсатини олиб бораётганини маълум қилганди. Бироқ, айни пайтда, Набиуллина Россия банки захирадаги доллардан бутунлай воз кечиш ниятида эмаслигини таъкидлади. 

Бир қатор Ғарб давлатлари томонидан Россияга қарши санкциялар жорий қилинганидан сўнг, жумладан, Европа Иттифоқи томонидан Россия Федерациясига нақд еврони олиб киришга тақиқ жорий қилинганидан кейин, Марказий банк мамлакатда нақд валюта муомаласини чеклади. Регулятор жисмоний шахслар томонидан нақд валюта сотиб олишни тақиқлади ва уни 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги мавжуд депозитлардан олти ой муддатга – 2022 йил 9 мартдан 9 сентябргача эмиссия қилишни чеклади. 18 апрелдан бошлаб банклар фуқароларга нақд доллар ва еврони сотиши мумкин, фақат кассаларга 9 прелдан бошлаб келганларгагина. 

Набиуллинага кўра, Россия иқтисодиётида доллар ва еврога талаб ҳали ҳам сақланиб қолмоқда 

“Доллар ва евро ҳали ҳам талабга эга, маълум импорт ушбу валюталарда. Аммо ташқи савдода миллий валюталарда ҳисоб-китобларга босқичма-босқич ўтиш содир бўлади. Лекин доллар ва еврога ҳам талаб бўлади, у қаноатлантирилади, одамлар саёҳатга чиқишади. Бизда маълум валюталарга бўлган талабнинг ўзгарувчан тузилмаси мавжудлигига босқичма-босқич ва қийин мослашиш бўлади”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

374

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг