Россияда “дельта”нинг хавфли тури аниқланди
Олам
−
21 Октябрь 2021
7619Россияда “дельта” штаммининг мутациялашган тури бўлган AY.4.2 коронавирусининг янги вариантига чалиниш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда “Роспотребнадзор”нинг марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти Касалликларни ташхислашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш илмий гуруҳи раҳбари Комил Хафизов маълум қилди.
“Ҳа, VGARus маълумотлар базасида сақланган [жойлаштирилган] SARS-CoV-2 коронавирус геномларининг кетма-кетлик натижаларидан келиб чиққан ҳолда, “дельта” чизиғининг AY.4.2 варианти Россияда аниқланмоқда. “Дельта”нинг кўплаб турларидан бири бўлган AY.4.2 патогеннинг амалдаги ва бошқа турларига қараганда устунликларга эга”, деган у.
Экспертнинг таъкидлашича, янги вариантнинг пайдо бўлиши Россия Федерациясида касалланиш даражасининг ошишига туртки бериши мумкин.
“Делта”нинг бошланғич версиясининг пайдо бўлиши касалликнинг жиддий ўсишига олиб келди ва AY.4.2 бу касалликнинг ошишига яна бир туртки бериши мумкин”, деган Хафизов.
Маълумот учун, AY.4.2 штамми Буюк Британияда аниқланди. Британия олимлари маълумотига кўра, у “дельта” штаммининг мутациялашган тури ҳисобланади. У “дельта”дан 10-15 фоиз юқумлироқ.
Қайд этиш керакки, Россияда сўнгги ҳафталарда коронавирусга чалиниш кўпайиб бормоқда. Ҳар суткада антирекорд ўрнатилмоқда. Кунлик касалланишлар 30 мингдан ошган. Вирус қурбонлари ҳам ортиб бормоқда. Шу муносабат билан Россия Президенти Владимир Путин бир ҳафта дам олиш деб эълон қилди.
LiveБарчаси