Россияда беморлар даволанётган пансионатда ёнғин чиқди. Қурбонлар бор
Олам
−
11 Май 2020
6036Россиянинг Красногорск шаҳридаги “Иккинчи уй” номли касалхона панционатида ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошлиғи матбуот хизмати хабар берган.
Вазирлик маълумотларига кўра, касалхонада 18 нафар бемор бўлган.
Таъкидланишича, ўт ўчирувчилар ёнғин тарқалишини тўхтатишга муваффақ бўлган.
“Иккинчи қаватдаги ёнғин бутунлай ўчирилди”, деди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари.
Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Фавқулодда хизматлар вакилининг сўзларига кўра, ёнғинда ҳалок бўлганларнинг барчаси “ёнган маҳсулотларнинг газидан заҳарланган”.
Таъкидланишича, оловга эҳтиётсизлик билан муносабатда бўлиш пансионатда бўлган ёнғинга сабаб бўлиши мумкин. Бундай версия асосий версия сифатида кўриб чиқилиши айтилди.
“Дастлабки маълумотларга кўра, беморлардан бирининг шахсий буюмлари ёқиб юборилган. Ёнғин шундан келиб чиққан бўлиши мумкин”, - деди Москва вилояти фавқулодда вазиятлар хизмати вакили.
LiveБарчаси