Россияда “атиргул инқирози” бошланди
Олам
−
07 Апрель 2020
13720Россияда коронавирус туфайли гулларга талаб кескин пасайиб кетди. Чакана савдо деярли тўхтади, гул етиштирувчилар ҳар куни 1,2 миллион атиргулни чиқитга ташлашга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда “Россия иссиқхоналари” уюшмаси хабар бермоқда.
Ташкилот президенти Алексей Ситников, кесилган гуллар тўхтовсиз қилинган меҳнат маҳсулоти эканлигини тушунтирди.
“Масалан, атиргул тупи олти йилдан саккиз йилгача самарали ўсиб боради ва янги ниҳоллар униб чиқиш учун вақти-вақти билан ундаги гулларни кесиб ташлаш керак. Агар бу бажарилмаса, бута ўз ҳосилдорлигини йўқотади”, дейди экспрет.
Унинг маълум қилишича, кундалик гулларни парвариш қилиш харажатлари – озуқа бериш, ўсимликни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш, бутани шакллантириш – олдингидек қолган, аммо сотишдан тушаётган даромад деярли нолга камайиб кетган.
Ҳозир Россияда 165 гектар майдонда замонавий гул иссиқхоналари мавжуд бўлиб, кунига ўртача гектарига 7000 атиргул кесилади, деди ассоциация вице-президенти Александр Литвиненко. Унинг сўзларига кўра, шу сабабли иссиқхоналар кунига 1,2 миллион атиргулни чиқитга чиқармоқда ва катта йўқотишларга дуч келмоқда.
Литвиненко гул етиштирувчиларни коронавирус ва карантин чоралари таъсирида давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган соҳалар қаторига киритишни таклиф қилган.
LiveБарчаси