Россияда 3 нафар ўзбекистонлик ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

Олам

image

Россиянинг Пермь ўлкасида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 22 февраль куни куни соат 06:00 ларда Пермь ўлкасининг Оса туманида Ўзбекистон Республикаси давлат рақами 75В435NA Lada Largus русумли автомашинасида бўлган Ўзбекистон фуқаролари ва SIMAZ автобуси иштирокида йўл транспорт ходисаси содир бўлган. ЙТҲ оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари, яъни Э.Ф.А. ва Ж.А.Ш. воқеа жойида ва О.А.М. эса оғир жароҳатлар сабабли шифохонада вафот этган.

Ўзбекистон фуқаролари С.Б.И., Р.М.А. ва К.Ф.Ж. лар турли-хил тан жароҳатлари билан Пермь ўлкасининг Оса марказий туман шифохонасига жойлаштирилган ва ҳозирда тиббий муолажалар олмокда. 

“Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ҳолат назоратга олинган бўлиб, вафот этган фуқароларни жасадлари ватанга тезкор равишда қайтариш ишлари якунланганлигини ва жабрланганларга тиббий муолажа кўрсатиб келинаётганини маълум қиламиз. Вафот этган фуқароларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жабрланган фуқароларимизга тез орада соғайиб кетишини тилаб қоламиз”, дейилади хабарда.

Мазкур масала бўйича Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари билан қуйидаги телефон рақамлар орқали боғланиш мумкин:
+7-843 526-55-63;  +7-843 526-55-64; +7-843 526-55-65; 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраган эди. ЙТҲ Ақтўбе вилоятининг шу номли туманидаги Ирғиз қишлоғидан 40 километр узоқликда, Самара-Чимкент автомобиль йўлининг ёпиқ қисмида юз берган. Уфадан Самарқанд шаҳрига кетаётган йўловчи автобусига юк машинаси келиб урилган. Автобусдаги 33 нафар ўзбекистонлик йўлнинг хавфсиз қисмида жойлашган захирадаги автобусга эвакуация қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Россия Пермь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг