Россияда 2 яшар ўзбекистонлик қизнинг жасади топилди
Олам
−
31 Январь 2022
10360Россиянинг Ленинград вилоятида 34 ёшли аёл ҳибсга олинди. У энага бўлиб ишлаган ва ҳозир ўзбекистонлик икки яшар қизни ўлдиришда гумонланмоқда. Бу ҳақда НТВ хабар берди.
30 январь куни кечқурун Мурино шаҳридаги Менделеев булваридаги уйлардан бирининг квартирасидан 2 ёшли қизалоқнинг жасади топилди.
Энага икки кун давомида боланинг ўлимини яширган. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам шифокорлари бу ҳақда қизнинг онасига хабар беришган.
“Боланинг орқа ва бўйнида кўкаришлар бор эди. Балки бола йиқилиб тушгандир, балки уни калтаклагандир - бу ҳали аниқ эмас”, дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси бўлган 34 ёшли она ўтган йили қизини энагага берган. Бир кун аввал энага аёлга қўнғироқ қилиб, бола касал бўлиб қолганини айтган. Энаганинг уйига етиб келган аёл қизининг ўлганини кўрган.
Боланинг энагаси қўлга олинган. Ҳозирда ҳодисанинг барча тафсилотлари аниқланмоқда. Тергов қўмитаси текуширув бошлаган.
LiveБарчаси