Россияда 101 ёшли онахон коронавирусни енгди

Олам

image

Россиянинг Красноярск ўлкасидаги уруш фахрийлари шифохонасида коронавирусга чалинган 101 ёшли аёл касалликдан тузалди. Бу ҳақда шифохона раҳбари Петр Вдовенко маълумот берган.

"24 ноябрь куни 1919 йилда туғилган беморга коронавирус ташхиси қўйилгани ҳақида бизга мурожаат қилишди. Биз бундай ёшдаги беморларни қандай даволашни билганимиз учун аёл бизга келтирилди. Биз бемордаги коронавирус инфекциясини ҳам, унга ҳамроҳлик қилаётган барча патологияни ҳам даволадик. Ҳозир унинг аҳволи барқарор, ҳарорати нормал ҳолатга келди, ҳаётий кўрсаткичлари ҳам нормал. Ҳозирда беморни шифохонадан чиқишга тайёрламоқдамиз", деган Вдовенко.

Шифокор, шунингдек, беморнинг жуда оғир аҳволда шифохонага келтирилганини қўшимча қилган. 

Маълумот ўрнида, Красноярскдаги уруш фахрийлари шифохонаси негизида 290 ўринли COVID-19 касаллари даволанадиган йирик шифохоналардан бири фаолият юритмоқда.

Россияда коронавирусга чалинганлар 2,46 миллиондан ошган. 43 минг 141 нафар бемор вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

КОРОНАВИРУС РОССИЯ

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг