Россия Европани огоҳлантирди 

Олам

image

Расмий Москва Ғарб давлатларини НАТОнинг Россия чегаралари яқинида кучайишига жавоб сифатида Европа чегарасига ядровий қуролларини жойлаштириши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда бугун, 13 декабрь куни Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рибаков РИА Новостига берган интервьюсида таъкидлади.

НАТО ва АҚШнинг Россия Украинага бостириб кирган тақдирда унга нисбатан жиддий жавоб бўлиши ҳақидаги баёнотлари ортидан Москва ҳам ўз изоҳлари билан чиқди. 

“Ушбу муаммога сиёсий ва дипломатик ечимнинг топилмаётгани бизнинг жавобимиз ҳарбий ва техник рухда бўлишига олиб келади. Агар АҚШ ва НАТО биз амал қилаётган бир томонлама мараторийга қўшилмайдиган бўлса бизнинг кейинг қадамимиз уларга юзма-юз қарши чиқиш бўлади”, дейди Рибаков ўз нутқида

НАТО Европа ҳудудида АҚШнинг бирорта ҳам ядровий қуроли жойлаштирилмаслигини таъкидламоқда, аммо Москва бунга ишонмаяпти.

“Улар бизнинг хавфсизлигимизни таъминлайдиган нимадур қила олишларига кўзимиз етмайди. Биз энди ортиқ уларнинг ўз фойдасини ўйлаб, ҳоҳлаганини қилишига жимгина кўниб ўтира олмаймиз” дейди Рибаков журналистларга.

Унинг изоҳлари, Москва Ғарбдан ўзининг хавфсизлигига таҳдид соладиган ҳар қандай ҳаракатдан тийилишини, ўз навбатида, АҚШ ва НАТО эса Россияни Украинага ҳужум қилишга тайёрланаётганликда айблаб, ундан чегарадаги ҳарбийларини ортга қайтаришини талаб қилаётган бир пайтда, Ғарб ва Шарқ ўртасида зиддиятга сабаб бўлиши мумкин дея баҳоланмоқда. 

Маълумот ўрнида, Ғарб матбуоти ва сиёсатчилари сўнгги пайтларда Москва Украина билан чегарада қўшинларини жамлаётганини таъкидлаб келмоқда. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ўз қуролли кучларини ўз ҳудуди ва ўз хоҳишига кўра кўчираётганини, унинг ҳаракатлари ҳеч кимга таҳдид солмаслигини ва ҳеч кимни безовта қилмаслиги кераклигини айтиб келмоқда. Москванинг таъкидлашича, “Россия тажовузкорлиги” ҳақидаги хабарлар чегара ҳудудларида НАТО кучларини тўплаш учун баҳона сифатида фойдаланилмоқда.

Германиянинг “Bild” газетаси ҳатто Россия Украинага бостириб кириш учун иккита ҳужум режасини ишлаб чиққани ҳақида хабарлар тарқатди. Немис нашри ҳужум 2022 йил бошида амалга оширилишига ишонч билдирган.

Ўтган ҳафта Россия ва АҚШ лидерлари Украина чегарасидаги можаро ва Ғарбнинг Россия хавфсизлигини таъминлаш бўйича қонуний мажбуриятлари юзасидан икки соат давом этган музокараларни олиб боришганди.

1987 йилда Совет раҳбари Михаил Горбачёв ва АҚШ Президенти Рональд Рейган ўртасида келишилган шартномага кўра, Европа давлатлари ўртасида мудофаа мақсадида ядровий қуроллар сақлаш тақиқланган эди. Вашингтон 2019 йилда шартномани Россия томони бузилганлиги ҳақида шикоят қилиб, уни тарк этган.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1173

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг