Россия ЕОИИ давлатларига айрим маҳсулотлар экспортини тақиқлади
Олам
−
15 Март 2022
16130Россия Бош вазири Михаил Мишустин Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларига дон ва учинчи давлатларга шакар экспортини вақтинчалик тақиқлаш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда душанба куни Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.
“Россия ЕОИИ мамлакатларига дон экспортини, шунингдек, оқ шакар ва шакарқамишни учинчи мамлакатларга экспорт қилиш учун вақтинчалик тақиқлаш жорий қилмоқда. Бош вазир Михаил Мишустин тегишли фармонни имзолади. Дон чекловлари 30 июнгача, шакар 2022 йилнинг 31 августигача амал қилади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, донни экспортига тақиқ буғдой ва меслин, жавдар, арпа ва маккажўхори учун амал қилади.
Шакар ва донни экспорт қилишда бир қатор истиснолар мавжуд. Хусусан, ушбу маҳсулотларни гуманитар ёрдам кўрсатиш учун, шунингдек, халқаро транзит ташиш доирасида Россиядан ташқарига етказиб бериш мумкин бўлади.
LiveБарчаси