Россия ЕИга қарши санкцияларни кенгайтирди
Олам
−
23 Сентябрь 2020
8396Россияга кириши тақиқланган Европа Иттифоқи давлатлари фуқаролари рўйхати кенгайтирилди. Бунга расмий Брюсселнинг “нодўстона қадам”лари сабаб бўлди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Европа мавжуд халқаро нормаларни четлаб ўтиб, уйдурма ва мавҳум баҳоналар билан санкциялар рўйхатини кенгайтириб боряпти.
“Европа Иттифоқини бундай ёндашув зарарли экани ҳақида огоҳлантирдик. Аммо ЕИ бизнинг асосли ва профессионал мулоқот ўтказиш таклифимизни рад қилиб, аввалгидек санкциялар тилини танлашда давом этяпти”, деган Захарова.
Таъкидланишича, дипломатик амалиётга кўра, Россиянинг қора рўйхатига киритилган шахслар сони Европа Иттифоқи рўйхати билан тенглаштирилган. Аммо рўйхатга кимлар киритилганига аниқлик киритилмаган.
ТИВда ЕИнинг Россиядаги ваколатхонасига тегишли нота юборилган ва Брюссель “қарама-қаршиликни давом эттирса, Москва жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолиши қўшимча қилинган.
LiveБарчаси