Россия ярим йилга бензин экспортини чеклашни режалаштирмоқда
Олам
−
27 Февраль
4771Россия жорий йилнинг 1 мартидан бензин экспортини вақтинча тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда бугун, 27 февраль куни Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новакнинг вакилига таяниб, ТАСС хабар берди.
Билдирилишича, тақиқ олти ой давом этади ва ёзги таътил, дала ишлари ва нефтни қайта ишлаш заводларида режалаштирилган таъмирлаш ишларини тўхтатиш вақтида ёнилғига бўлган эҳтиёжни қоплаш учун мўлжалланган.
Бундан ташқари, ҳукумат нефть компанияларини биржада дизел ёнилғиси сотишни умумий ишлаб чиқаришнинг 16 фоизигача ошириш мажбуриятини олиши мумкин. Ҳозир норма 12,5 фоизни ташкил этади
Манбага кўра, бензин экспортига киритилган чеклов Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятига аъзо давлатлар, шунингдек, Мўғулистон ва Ўзбекистонга татбиқ этилмайди.
Маълумот учун, Россияда бензин экспортини тақиқлаш 2023 йил 21 сентябрдан 17 ноябргача амал қилган. Уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор ички бозор ёнилғи билан тўйинганидан кейин қабул қилинган.
LiveБарчаси