Россия Янги йил байрами кунларида Украинага зарба бериши мумкин
Олам
−
31 Декабрь 2022 10539 1 дақиқа
Россия Янги йил байрами кунларида ҳам Украинага зарба бериши мумкин. Бу ҳақда Буюк Британия разведкаси ҳисоботида айтилган.
Ҳисоботга кўра, 2022 йил 29 декабрда Россия қўшинлари бутун Украина бўйлаб, биринчи навбатда, энергетика объектларига навбатдаги узоқ масофали ракета зарбаларини берди.
Қайд этилишича, октябрь ойидан бери Россия ҳар 7-10 кунда оммавий зарбалар ўтказишнинг умумий схемасини сақлаб қолган. Россия Украина ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини енгиб ўтишга ҳаракат қилиб, бу ёндашувга деярли амал қилмоқда.
"Бироқ, Россия яқин кунларда Украина аҳолисининг янги йил байрамларида руҳиятини бузиш учун яна зарба бериб ушбу схемани бузиш эҳтимоли бор", дейилади ҳисоботда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь