Россия янги тинчлик саммитига таклиф қилинади – Зеленский
Олам
−
13 Сентябрь
111662024 йилнинг ноябрига мўлжалланган навбатдаги Глобал тинчлик саммити ташкилотчилари Россияни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг бугун, 13 сентябрь куни Киевдаги матбуот анжуманида сўз очди.
Ялтадаги йиллик Европа стратегияси йиғилиши олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Зеленский сентябрь ойида АҚШ Президенти Жо Байден билан Россия бошлаган урушни тугатиш бўйича “ғалаба режаси”ни тақдим этиш учун янги учрашув ўтказишини эълон қилди.
“Le Monde”нинг қайд этишича, Зеленский ҳеч қандай тафсилотларни келтирмаган. Украина Президентининг сўзларига кўра, унинг таклифи “Украинага бу урушни тинчликка йўналтириш учун етарли куч берадиган ўзаро боғланган ечимлар тизимини” ўз ичига олади.
Июль ойи бошида “Bloomberg” агентлиги Украина 2024 йил ноябрига режалаштирилган АҚШ президентлик сайловлари олдидан Россия билан ҳарбий можарони адолатли, тинч йўл билан ҳал этишга эришиш учун янги конференция ўтказишга ва Россия Федерациясини бунга таклиф қилишга интилаётгани ҳақида хабар берди.
Украина расмийларининг Америка сайловлари олдидан учрашув ўтказиш нияти, агар у сайловларда ғалаба қозонса, “Украинадаги урушни тўхтатиши” билан мақтанган Дональд Трампнинг Оқ уйга қайтиши истиқболи билан боғлиқ.
“Россия Украина тинчлик саммитлари каби тадбирларда иштирок этиш ниятида эмас”, деганди Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин 11 июль куни РИА Новости агентлигига.
У буни потенциал учрашувнинг мазмуни “жуда аниқ”, чунки у Украина тинчлик формуласини “ўтказиб юбориши” ва бошқа ташаббусларни “эътиборсиз қолдириши” билан оқлади.
Биринчи Глобал Тинчлик Саммити жорий йилнинг июнь ойида Швейцарияда бўлиб ўтди ва унда 90 дан ортиқ давлат вакиллари қатнашди. Россия таклиф этилмади, бир қанча давлатлар қуйи даражадаги делегацияларни юборди ва Киевнинг глобал жанубдаги муҳим давлатларни ўз томонига тортишга уриниши муваффақиятсизликка учради, чунки уларнинг баъзилари якуний баёнотни имзолашдан бош тортди.
LiveБарчаси