Россия яна Украина ҳудудларига дрон ҳужуми уюштирди
Олам
−
30 Сентябрь
4726Бугун, 30 сентябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари дронлар ёрдамида Украина ҳудудларига навбатдаги ҳужумни уюштирди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
Киев ва Украинанинг бир қатор бошқа вилоятларида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Маҳаллий вақт билан тахминан соат 2:00 да Киев шаҳар ҳарбий бошқармаси раҳбари Сергей Попко Telegram’да пойтахтда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишлаётгани ҳақида хабар берди.
Худди шу маълумотни Киев вилояти ҳарбий бошқармаси ҳам тарқатди. Кейинроқ Украина вақти билан тахминан 4:30 да “Reuters” Киевдаги портлашлар ҳақида хабар берди.
Гувоҳларнинг “Reuters” агентлигига айтишича, бугун, 30 сентябрь куни Украина пойтахти Киевда ҳарбийлар Россия учувчисиз самолётларидан ҳужумлар уюштирганини айтганидан кейин ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига ўхшаш янги портлашлар эшитилган.
Ўз навбатида, Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари кечаси Киев, Чернигов ва Полтава вилоятлари осмонида учувчисиз самолётлар ҳужумга учрагани ҳақида хабар берди.
Айни пайтда “Укрзализнитса” темирйўл компанияси Telegram’да Россиянинг Николай вилоятини ўққа тутиши туфайли Долинская-Николаев участкаси поездлар ҳаракати учун ёпилганини ёзди.
"121/122 Киев - Николаев поезди Долинская станциясига боради. Қандай бўлмасин, биз йўловчилардан эрталабгача вагонда қолишларини ва ҳозир биз ташкил этаётган Долинская - Николаев автобусини кутишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси