Россия яқинда янги ноёб қуроллар тизимидан фойдаланишни бошлайди — Путин
Олам
−
28 Июнь 2021
14091Яқинда Россияда янги ноёб қуроллар тизими шай ҳолатга келтирилади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 28 июнь куни Кремлда ҳарбий олий таълим муассасаси битирувчилари билан учрашувда айтиб ўтди.
“Гипер товушли қуроллар — “Авангард” ва “Ханжар” мажмуалари, аллақачон, ҳарбий навбатчиликка қўйилган. Бошқа ноёб қуроллар тизими, шу жумладан “Сармат” қитъалараро баллистик ракетаси, “Циркон” кеманинг гипер товушли ракетаси, “С-500 Прометей” — зенит-ракета тизимлари ва бошқа комплекслар навбатда турибди”, дейди Путин.
Давлат раҳбари шунингдек, етакчи тадқиқот гуруҳлари, мудофаа институтлари ва конструкторлик бюроларининг истиқболли ишланмаларини ҳисобга олган ҳолда 2034 йилгача режалаштирилган янги давлат қуролланиш дастури шакллантирилаётганини айтган.
“Уларни амалиётга татбиқ қилиш мамлакатнинг мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлашга қаратилган. Ва, албатта, сиз ушбу техника билан ишлашингиз керак бўлади”, дейди Путин ҳарбий олий таълим муассасаси битирувчиларига мурожаат қилиб.
Шу билан бирга, Россия Президенти ички ишлар идоралари ва махсус хизматларнинг таълим муассасалари битирувчиларига ҳам энг юқори талаблар қўйилишини таъкидлаган.
“Шунингдек, қонун ва тартибни таъминлайдиган, одамларни қутқарадиган, табиий офатлар оқибатларини бартараф этишда иштирок этадиган, жиноятчилик ҳамда коррупция, терроризмга қарши курашадиган, мамлакатимизни, халқимизни ички ва ташқи кучлардан ҳимоя қиладиган ўртоқларингиз ёнида туришингиз керак”, дея қўшимча қилган у.
LiveБарчаси