Россия Венера сайёрасини ўрганади
Технология
−
04 Март 2021 8450 1 дақиқа
Россияда Венера сайёраси сиртини ўрганиш учун маҳаллий "Венера-Д" космик кемасини лойиҳалаш бўйича ишлар бошланди. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институти сайёралар атмосферасини спектроскопия қилиш лабораторияси раҳбари Людмила Засовага асосланиб хабар берилган.
Унинг сўзларига кўра, гап келажакдаги лойиҳа ҳақида кетмоқда. Космик кемани учириш 2029 йилга мўлжалланган.
Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институтининг илмий директори Лев Зелений ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаган.
Маълумот ўрнида, "Венера-Д" автоматик сайёралараро станцияси орбитал ва қўниш воситаларидан иборат.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь