Россия ва Украинанинг тақдири баҳоргача маълум бўлади – Чавушўғли

Олам

image

Ўйлайманки, баҳор бошланишидан олдин Россия Федерацияси ва Украина ўртасидаги музокара жараёнининг давом этиши манзараси янада ойдинлашади.  Биз кўнглимизни туширмаймиз ва бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз. Бу ҳақда бугун, 2 декабрь куни Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли MED Ўртаер денгизи форуми сессиясида сўзлаган нутқида маълум қилди. 

Туркия дипломатияси раҳбари Анқара Украина ерларининг Россия томонидан ноқонуний аннексия қилинишини тан олмаганини, уруш бошланганидан кейин эса ҳарбий кемалар учун бўғозларни ёпиб қўйганини эслатди. 

Шу билан бирга, у фақат инқироз давридагина Анқара билан алоқага интилаётган Европа Иттифоқи давлатларининг позициясини танқид қилди. 

“Украина масаласида Европа Иттифоқи Анқара билан маслаҳатлашмаган ҳам. Шу билан бирга, Брюсселда Туркия керак бўлиши биланоқ, улар дарҳол алоқага чиқадилар. Менимча, Европа Иттифоқи Туркиянинг ролини қабул қилиш вақти келди. Европа чегаралари Греция чегараларидан эмас, Туркиядан бошланади”, дейди у. 

Туркиялик вазир, шунингдек, Анқаранинг терроризмга қарши курашга қўшган ҳиссасига эътибор қаратди. У Туркия охирги йилларда Европа давлатларига 9 мингдан ортиқ хорижий террорист ёлланма аскарларини топширганини эслатди. 

“Терроризмга қарши курашда биз кўп мамлакатлардан кўпроқ нарсани қилдик”, дейди у. 

Терроризмга қарши кураш мавзусини давом эттирган Чавушўғли, Сурия шимолини нафақат ИШИДдан, балки бошқа террор ташкилотларидан ҳам тозалаш зарурлигини қайд этди.

Унинг алоҳида урғулашича, операцияларни давом эттириш керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг