Россия ва Украина асирларни алмашди

Олам

image

Россия Украина назоратидаги ҳудуддан 157 нафар ҳарбий хизматчисини асирликдан қайтариб олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигига таяниб, РИА Новости хабар берди

Унга кўра, бунинг эвазига Украина Қуролли кучларининг ҳам 157 нафар ҳарбий асири Украинага топширилган. Шунингдек, Россиянинг Курск вилоятида бўлган уч нафар тинч аҳоли вакили ҳам ўз ватанига қайтарилган.

Маълум қилинишича, ушбу асирлар алмашинувида Бирлашган Араб Амирликлари ва АҚШ воситачилик қилган. АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткофф Москва ва Киев ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўйича келишувга эришилганини тасдиқлаган.

Унинг айтишича, бу келишув Абу-Дабида ўтказилган тинчлик музокараларининг иккинчи босқичи давомида эришилган. Музокаралар ёпиқ эшиклар ортида бўлиб ўтган ва учрашув ҳақида расмий баёнот берилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, Россия ва Украина ўртасидаги аввалги маҳбуслар алмашинуви 2025 йил 2 октябрь куни амалга оширилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Украина ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашгани ҳақида хабар берилганди.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Украина асирлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг