Россия ва Украина асирлар алмашди

Олам

image

Украинага асир тушган 50 нафар рус ҳарбийси Россияга топширилди. Ўз навбатида, 52 нафар украиналик аскар ҳам ўзиникилар томонига берилди.

Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, бугун, 29 октябрь куни музокаралар жараёни натижасида 50 нафар россиялик ҳарбий Украинадан қайтарилди.

Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, озод этилган ҳарбий хизматчилар хаво-космик кучлари ҳарбий транспорт авиацияси самолётларида Москвага етказилади. У ерда улар Россия Мудофаа вазирлигининг тиббиёт муассасаларида даволанади ва реабилитациядан ўтади.

Украина томонидан эса асирларнинг навбатдаги алмашинуви натижасида 52 нафар украиналик, жумладан, иккита “Азов” жангчиси ва Змеиний оролида асир олинган бир денгизчи уйларига қайтган.

“Бизникилар уйга қайтмоқда. Биз яна асир алмашувини амалга оширдик. 52 нафар фуқароларимиз – офицерлар, шифокорлар, сержантлар ва аскарларни озод қилишга муваффақ бўлдик. Улар орасида 12 нафар Миллий гвардия жангчиси, жумладан, иккита “Азов”, 18 нафар денгиз флоти, 8 нафар Давлат чегара хизмати, 9 нафар ҳудудий мудофаа, 3 нафар Украина Қуролли Кучлари аскари ва 2 нафар тинч аҳоли вакиллари бор”, дейди Украина Президенти девонининг раҳбари Андрей Ермак.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг