Россия ва Беларусь чегарасида НАТО машғулотлари бошланди

Олам

image

Польшада НАТО билан анъанавий Bull Run-19 қўшма тактик ҳарбий машқлари бошланди. Бу ҳақда “Radio 5” хабар бермоқда.

Қайд этилишича, машғулотлар Россиянинг Калининград вилояти билан чегарада жойлашган Варм-Мазурия водийси ва Беларусь билан чегарадош Подляский воеводлигида ўтказиляпти.

22-24 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган тадбирларда Шимолий Атлантика алянсининг Польшада жойлашган 15-Гижица механизациялашган бригадаси ва батальон жанговар гуруҳи аскарлари иштирок этади.

“Аскарлар алоқа тизимларини текширади, ҳудуднинг ўзига хосликлари ва йўлларнинг хусусиятлари билан танишади. Машқлар таҳдидли вазиятда иттифоқчиларнинг кучайтирилган кучлари хавфсизликни таъминлаш ва тажовузкорни тўхтатиш учун қандай ҳамкорлик қилишини синаб кўриш учун мўлжалланган”, деди бригада штаб бошлиғи вазифасини бажарувчи подполковник Пиотр Полбратек.

Машғулотларнинг мақсади Польша ва иттифоқчи қўшинларнинг ушбу ҳудудлардаги фаолияти самарадорлигини оширишдир. Ҳарбий техника колонналарининг белгиланган ҳудудларга фаол ҳаракатланиши кутилмоқда.

6 ноябрь куни Польшанинг жануби-шарқида, Нова-Дембе шаҳрида НАТО давлатлари иштирокида PUMA-22 ҳарбий машқлари бошланди. Унга Чехия, Словакия, Венгрия, Буюк Британия ва АҚШдан икки мингга яқин ҳарбий хизматчи ва 300 дона техника жалб қилинди. Машқлар 9 ноябргача давом этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

219

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг