Россия Ўзбекистонга парвозлар сонини кўпайтиради

Жамият

image

Жорий йилнинг 10 июнидан бошлаб Россия Беларусь, Греция, Озарбайжон, Арманистон, Қатар, Ўзбекистон, Тожикистон, Миср ва Сербияга парвозлар сонини кўпайтирмоқда, Москва-Мюнхен рейслари тикланди. Бу ҳақда “Интерфакс” Россия коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича штабига таяниб хабар бермоқда.

Озарбайжон (Москва-Баку), Арманистон (Москва-Ереван), Қатар (Москва-Доха), Ўзбекистон (Москва-Тошкент) ва Тожикистон (Москва-Душанбе) билан ҳаво қатнови ҳафтасига бир парвозга кўпаймоқда. Бундан ташқари, штаб-квартира ўзаро асосда Москва-Афина йўналиши бўйича Греция билан парвозлар сонини 10 июндан ҳафтасига иккитага оширишга қарор қилди. 

Маълумот учун, Россия ҳозирда 34 мамлакат билан парвозларни тиклаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерациясининг "Royal Flight" авиакомпаниясига Москва – Андижон - Москва йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун эксплуатацион рухсатнома берилганди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

127

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг