Россия Ўзбекистонда самолётлари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
Жамият
−
08 Сентябрь 2022
12348Ўзбекистон ва Россия “Тошкент механика заводи” АЖ (ТМЗ) негизида самолётсозлик соҳасида қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда кеча, 7 сентябрь куни Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Ўзбекистондаги савдо вакили Константин Злигостев ва ТМЗ бош директори Зафар Исоқов музокаралар ўтказган, унда авваллари Валерий Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси (ТАПОиЧ) деб аталган завод негизида икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
“Россия-Ўзбекистон қўшма лойиҳалари бир вақтнинг ўзида турли босқичларда. Ускуналарни рақамлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди, уларсиз бугунги кунда замонавий авиасозликни тасаввур этиб бўлмайди”, дейилади хабарда.
Унда қайд этилишича, ТМЗ Ил-76, Ил-114 самолётлари ва уларнинг модификациялари эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаради ва парвозга яроқлилигини сақлайди.
“Завод ҳудудида янги қувватларни қуриш ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда, бу эса келажакда қувватни ошириш ва маҳсулот турларини кенгайтириш имконини беради”, дейилади хабарда.
ТАПОиЧ 1941 йилда Москва яқинидаги Химкидан Ўзбекистонга эвакуация қилинган авиация заводи негизида ташкил этилган. Совет даврида бу ерда ҳарбий транспорт самолётлари Ил-76 ва йўловчи Ил-114 йиғилган. 2014 йилда завод “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфига ўтказилган ва ТМЗ номини олган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь