Россия Ўзбекистонда Россия ва СССР тарихи қандай ўқитилаётганини ўрганди
Олам
−
26 Сентябрь
27849Россия Фанлар академиясининг Ижтимоий фанлар бўйича илмий ахборот институти Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг 5 та ва узоқ хорижнинг 5 та давлатидаги дарсликларда Россия тарихи ва бугунги замонавий Россия қандай ўқитилиши ҳақида 150 саҳифалик расмий тадқиқотни эълон қилди.
Тадқиқотда келтирилишича, китобларда “Россия қонли тартибсизликлар ташкилотчиси, зўравон мамлакат сифатида тасвирланган, сайёрада бу мамлакат “бўлмагани яхшироқ” экани айтилган.
Тадқиқотининг натижалари ҳақида қисқача:
• Хитой дарсликларида Россия тарихи батафсил ва ниҳоятда ижобий оҳангларда тасвирланган;
• Тунисда ҳам жозибадор (лекин у ерда жуда оз ва юзаки);
• Миср дарсликлари фақат замонавий даврга қаратилган ва Ғарб нигоҳига боғлиқ;
• Турк тилидаги дарсликлар рус-турк урушлари тарихига чуқур сингиб кетган;
• Исроил дарсликларида фақат Россия империяси ва Совет Иттифоқи тарихининг қоронғу саҳифалари ва уларга қарши лаънатлар мавжуд, яҳудийларнинг ривожланишига СССРнинг қўшган ҳиссаси ҳақида сукут сақланган;
• Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон дарсликлари ниҳоятда чала-яримта бўлиб, Россия империяси ва Совет Иттифоқига (лекин русларга эмас) қарши айбловларни умумий тарих нутқи билан изчил боғлайди;
• Қозоғистонда ҳам шундай, лекин русофобия сезиларли даражада кучлироқ ва аниқроқ;
• Туркманистонда дарсликлар ёпиқ режим туфайли мавжуд эмас ва таҳлил қилинмаган.
Тадқиқот муаллифлар Озарбайжон дарсликларидаги русофобиядан ҳайратга тушганини қайд этган.
“Энг ёмон жаҳаннам, башорат қилиш мумкинки, Озарбайжоннинг мактаб дарсликлари. Уларда Россияга ва русларга нисбатан қутурган нафратдан бошқа ҳеч нарса йўқ, XIX-XX асрлардаги ривожланишга ижобий баҳо берилган ва Россия империяси ва Совет Иттифоқининг ривожланишига ҳисса қўшган барча озарбайжонликлар “хоин” деб эълон қилинган. Озарбайжон дарсликларида русофобия даражаси, умуман олганда, ҳатто Болтиқбўйи ва Украинадагидан ҳам юқори”, дейилади тадқиқот натижаларида.
LiveБарчаси