Россия урушга 400 минг пуллик аскарни ёлламоқчи – “Bloomberg”
Олам
−
25 Март 2023
12509Кремль сафарбарликнинг иккинчи тўлқинини ўтказмасликка, балки урушда қатнашиш учун юз минглаб шартнома асосидаги аскарларни ёллашга қарор қилган. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
“Россия 2023 йил давомида Украинадаги урушда қатнашиш учун 400 минггача шартнома асосидаги ҳарбий хизматчиларни ёллаш ниятида”, деб ёзган манба.
Қайд этилишича, 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловига тайёргарлик кўрилаётган бир шароитда президент маъмурияти сафарбарликни қайта бошлашни истамаяпти, чунки бу аҳоли ишончини пасайтириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Урушни ўрганиш институти (ISW) Россия Президенти Владимир Путин сафарбарликнинг иккинчи тўлқинини эълон қилиши мумкинлиги ҳақида маълум қилган эди.