Россия Украинанинг жонли эфир бўлаётган телеканалига зарба берди (видео)

Олам

image

Россия дрони бугун, 8 сентябрь куни “Биз – Украина” телеканали биносига ҳужум қилди. Зарба оқибатида 5 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “The Insider” хабар берди.

Қайд этилишича, телеканал “Ягона янгиликлар” телемарафони доирасида эфирга чиққан. Ҳужум вақтида журналистлар жонли эфирда бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 5 киши жароҳатланган.

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, телеканал биноси қисман вайрон бўлган. Ҳужумдан сўнг бинода ёнғин чиққан ва Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати ходимлари томонидан ўчирилган. Ҳозир воқеа жойида тезкор хизматлар иш олиб бормоқда.

“Бугун Россия ОАВ ва журналистларга ҳужум қилди. Дрон “Ягона янгиликлар” телемарафонининг “Биз – Украина” телеканали биносига ҳужум қилди. Бу кундузи, журналистлар эфирда бўлган пайтда содир бўлди”, деган Зеленский.

Унинг аниқлик киритишича, ҳозирча 5 нафар жабрланувчи ҳақида маълумот бор, бироқ уларнинг сони яна ошиши мумкин.

“Шаҳед”ларнинг ОАВга қарши қўлланилиши Россиянинг таназзулида янги саҳифа. Бунга Европа ва халқаро ҳамжамият албатта муносабат билдириши керак. Украина ва украиналикларга қарши ҳеч бир ҳужум жазосиз қолмаслиги керак. Россияни тўхтатиш зарур ва бунга фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали эришиш мумкин”, деган Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг бугун, 8 сентябрь куни Киевга уюштирган йирик ракета ва дрон ҳужуми оқибатида 2 киши ҳалок бўлиб, жароҳатланганлар сони эса 10 нафарга етган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг