Россия Украинани ўққа тутди: қурбон ва ярадорлар бор

Олам

image
Россия дрони Чернобиль АЭСга урилиб, ёниб кетди (видео) north_east

Россия дрони Чернобиль АЭСга урилиб, ёниб кетди (видео)

Бугун, 23 февралга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украина ҳудудига 267 та дрон учирди. Бу ҳақда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Қайд этилишича, Харьков, Полтава, Суми, Киев, Чернигов, Черкаси, Кировоград, Житомир, Хмельницкий, Ровно, Николаев, Одесса ва Днепропетровск вилоятларида 138 та дронни уриб туширишга муваффақ бўлинган.

Яна 119 та дрон йўлдан чиқиб кетган ва зарар етказмасдан ерга қулаган. Улардан учтаси Белорусга, бири Россияга қайтган.

Кривой Рог шаҳрида бир киши ҳалок бўлган, беш киши яраланган. Жабрланганлардан бири оғир аҳволда. Маҳаллий ҳукумат шаҳарга ракета зарбаси берилганини айтди. 12 кўп қаватли уй, қариялар уйи, черков, ёқилғи қуйиш шохобчаси ва автомобилларга зарар етган.

Шунингдек, Запорожье шаҳрида 53 ёшли аёл дрон ҳужуми оқибатида жароҳат олган.

Бундан ташқари, Киевда бир қанча хусусий уйлар ва автомобилларга зарар етган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Россия-Украина Украина дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг