Россия Украинага дрон ва қанотли ракеталар билан ҳужум қилди
Олам
−
17 Август
12938Бугун, 17 августга ўтар кечаси Россия қўшинлари Украинага Shahed типидаги 14 та учувчисиз учиш аппарати ва “Искандер-К” қанотли ракетаси билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешук маълум қилди.
Унга кўра, барча дронлар йўқ қилинган.
"Искандер-К" ракетаси Суми вилоятида турар-жой биноси яқинида қулаб тушди. Свобода проспекти ҳудудида кўплаб ойналар шикастланган, кўплаб машиналар ёнмоқда”, деб ёзди вилоят ҳарбий бошқармаси бошлиғи Алексей Дрозденко ўзининг Telegram-каналида.
Маҳаллий полицияга кўра, ракета ҳужуми оқибатида икки киши яраланган. Қурбонларни қидириш давом этмоқда.
“10 та автомобилни қамраб олган ёнғин ўчирилди”, деб хабар берди Украина Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати.
Запорожье вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Федоров 17 август куни эрталаб Россия Қуролли кучлари сўнгги 24 соат ичида минтақадаги 15 та аҳоли пунктига жами 401 та зарба берганини маълум қилди.
Ҳужумларда артиллерия, бир нечта ракета тизимлари ва турли модификациядаги дронлардан фойдаланилган.
Федоровнинг сўзларига кўра, "турар-жой бинолари ва инфратузилмаларнинг вайрон қилингани ҳақида 15 та хабар" бор.
LiveБарчаси