Россия Украинага 46 та дрон билан ҳужум қилди

Олам

image

Россия ҳарбийлари Shahed-136/131 номли дронлари билан Украинага ҳужум қилди. Бу ҳақда бугун, 27 декабрь куни Украина ҳаво кучлари маълум қилди.

Билдирилишича, 26 декабрь соат 19:00 дан 27 декабрь 03:50 га қадар турли вақтларда 46 та қирувчи дронлар Украинага ҳужум қилган. Шулардан 32 таси уриб туширилган. Дронлар Херсон вилояти ва яна бир нечта номаълум ҳудудларга  қулаб тушган.

Россия икки йўналишда – аннексия қилинган Қримдаги Балаклава ва Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Приморско-Ахтарскдан ҳаво ҳужумини уюштирган. 

“Ҳаво ҳужумидан мудофаа Николаев, Одесса, Херсон, Днепропетровск, Винница, Запорожье, Хмельницкий ва Кировоград вилоятларида амалга оширилди”, дейилади хабарда

Украина Ички ишлар вазири Игор Клименко Херсон вилоятидаги илмий тадқиқот муассасаси ҳудудига уюштирилган ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Бундан ташқари, савдо маркази, кўп қаватли уйлар ва омборлар ҳам зарар кўрган. 

Шунингдек, Одесса чеккасидаги дала уйларига ҳам уриб туширилган дронлардан бири қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна тўрт киши жароҳатланган. Улар орасида 6 ёшли бола ҳам бор.

Вазирнинг айтишича, Донецк ва Днепропетровск вилоятларидаги объектларга қилинган ҳужум оқибатида қутқарувчилар кўп қаватли уйдаги ёнғинни ўчириб, уч кишини қутқариб қолган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 декабрь куни Украина ҳарбийлари Россиянинг икки қирувчи-бомбардимончи Су-34 ва Су-30 самолётларини уриб туширганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Херсон вилояти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made