Россия Украинага ҳаво ҳужумлари уюштирди

Олам

image

Бугун, 5 март куни Россия ҳарбий-ҳаво кучлари Донецк шимолидаги Украина истеҳкомларига зарба берди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлигига таяниб, ТАСС хабар берди.

Маълум бўлишича, Россия Ҳарбий-ҳаво кучлари армияси авиациясининг зарба бериш гуруҳи шимолий Донецк йўналишида истеҳкомлар ва Украина ишчи кучига зарба берган. Зарба мураккаб об-ҳаво шароитида имкон қадар яқин масофадан бошқарилмайдиган С-8 ҳаво ракеталари ёрдамида амалга оширилган ва барча нишонлар муваффақиятли йўқ қилинган.

“Аралаш-тактик гуруҳ экипажлари белгиланган вақтда ҳавога кўтарилиш, жанговар тартибни шакллантириш ва жанговар топшириқ ҳудудига парвозни амалга оширди. Барча нишонларга тўғри зарба берилди, бу бизнинг қуруқликдаги қўшинларимизни қўллаб-қувватлашга ва илгари эгаллаб олинган позицияларни тарк этишга ёрдам берди", дейди гуруҳ аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Украина ҳудуди бўйлаб 24 та “Shahed” ҳужумчи дронини учирганди. Днепропетровск, Херсон, Кировоград ва Харьков вилоятлари узра 11 та дрон уриб туширилган, уларнинг яна бир қисми нишонга етиб бормаганди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Украина

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг