Россия Украинадан қўшинларининг бир қисмини олиб чиқади – WSJ
Олам
−
14 Август
12590Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги ҳужуми туфайли Россия ўз қўшинларининг бир қисмини Украинадан олиб чиқиб кетмоқда. Бу ҳақда Америка расмийларига таяниб, “Wаll Street Journal” хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, бу Киевнинг бостириб кириши Москвани ўз кучларини қайта тўплашга мажбур қилаётганининг биринчи белгисидир.
WSJ маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар ҳали ҳам бу қадамнинг Россия учун аҳамиятини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Шу билан бирга, АҚШнинг баҳоси Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига кутилмаган бостириб кириши Россия қўшинларини Украинадан узоқлаштиргани, бу ерда Москванинг ишчи кучи ва техникаси бўйича устунлиги унга бир неча жойларда олдинга силжиш имконини бергани ҳақидаги Украина расмийларининг баёнотларини мустаҳкамлайди.
Маълумот учун, Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятидаги операцияси жорий йилнинг 6 август куни бошланган эди. Кореневский, Суджа ва Беловский туманларида жанглар кетмоқда. Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов 2024 йилнинг 12 август куни украиналикларнинг ўз вилоятидаги 28 та аҳоли пунктидаги назоратини тан олди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украинага қарши урушда аскарлар етишмовчилиги кучайиб бораётгани сабабли Россия 2024 йилнинг охиригача ҳарбий сафарбарлик эълон қилиши кутилаётгани хабар қилинганди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси