Россия Украинадаги Starlink'ни бузишга уринаётгани айтилди
Олам
−
23 Август 2023
8019АҚШ Коинот кучлари қўмондони генерал Ченс Салтцмен Россия томони Украинадаги Starlink сунъий йўлдош алоқа тизимини бузишга уринаётганини айтди. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.
Салтцменнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар америкалик ҳарбийлар эҳтиёжлари учун Ернинг паст орбитасига катта сунъий йўлдошлар туркумини жойлаштиришга интилмоқда. У мингтагача қурилмаларни ўз ичига олиши мумкин.
Унинг фикрича, агар бу сунъий йўлдошларнинг сони кўп бўлса, уларга бошқа давлатлар томонидан зарар етказилиши анча жиддийроқ муаммо бўлади. Генерал Қўшма Штатлар Украинадаги Starlink сунъий йўлдоши билан бундай эффектни кузатаётганини билдирган.
Унинг қайд этишича, руслар сунъий йўлдошни йўқ қилмоқчи. Генерал эса берган интервьюсида бундай уринишлар муваффақиятсиз якунланишига ишонтирган.
Шунингдек, у август ойида АҚШнинг Колорадо штатидаги Петерсон базасида мамлакат космик кучларининг янги бўлинмаси иш бошлаганини ҳам айтиб ўтган. Нашр у бошқа мамлакатлар космик кемаларининг хусусиятлари, мақсади ва салоҳиятини баҳолашини қайд этган.
"Сунъий йўлдошга аралашиш ёки ҳалокатли таъсир қилиш учун нима қилаётганингизни тушунишингиз керак", дейди генерал.
Бундан ташқари, у АҚШ космик кучларида ходимлар етарли эмаслиги, уларнинг сонини кўпайтириш кераклигини ҳам яширмаган.
LiveБарчаси