Россия Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини эгаллаганини эълон қилди
Олам
−
10:59
4118Россия қўшинлари Донецк вилоятидаги иккита аҳоли пунктини назорат остига олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Хабарга кўра, Россия кучлари Донецк вилоятидаги Россия кампаниясининг муҳим ҳудудларидан бири бўлган Северск яқинидаги Терний қишлоғи ҳамда жанубда жойлашган Нескучное қишлоғини эгаллаган.
Украина Қуролли кучлари Бош штаби кечки ҳисоботида Тернийнинг Россия назоратига ўтганини тилга олмади, бироқ бу аҳоли пункти ҳудуддаги 17 та қуролли тўқнашув натижасида ҳужумга учраган 8 та аҳоли пунктидан бири эканини таъкидлади. Хабарда, шунингдек, Украина кучлари Нескучное, шунингдек, бошқа тўртта шаҳарда Россия ҳужумларини қайтаргани айтилади.
Киев қўшинларининг жойлашувини аниқлаш учун очиқ манбалардан фойдаланадиган Украинанинг машҳур "DeepState" блоги Россия кучлари Нескучное ҳудудида муваффақиятга эришганини хабар қилди.
Россия қўшинлари 2022 йил февраль ойида Украинага кенг кўламли бостириб кирганидан бери энг тез суръатлар билан олдинга силжмоқда ва ҳар куни ўзларининг фронтдаги ҳисоботларида аҳоли пунктларининг узун рўйхатини қўлга киритганини даъво қилмоқда. Ўтган ҳафта Россия кучлари бошқа шаҳарларга бориш учун муҳим поғона сифатида кўриладиган асосий логистика маркази Курахово эгалланганини эълон қилди.
Сўнгги кунларда Россия қўшинлари Украинанинг пўлат саноати учун коксланадиган кўмир ишлаб чиқарадиган ягона шахта жойлашган Покровскдан бир неча километр масофада жойлашгани хабар қилинди. 13 январь куни "Reuters" агентлигига икки манба Покровск конида кўмир қазиб олиш тўхтатилганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россиянинг Курск вилоятида украиналиклар томонидан қўлга олинган Шимолий Корея аскарлари сўроқ қилингандан сўнг Украина Президенти Владимир Зеленский украиналик маҳбуслар билан алмашиш шарти билан уларни ватанига қайтаришга тайёрлигини билдирганди.
LiveБарчаси
Самарқанд шаҳрида метро қурилади.
14 Январь