Россия Украина билан маҳбусларни алишади
Олам
−
23 Август 2019 4793 1 дақиқа
Россия ва Украина маҳбусларни "33 га 33" формуласи бўйича алмаштиришга келишиб олди, дея хабар бермоқда НТВ.
Украина омбудсмани Людмила Денисова аллақачон Россияга келган. Алмашув 28-29 август кунлари бўлиб ўтиши мумкин.
Ҳозирча алмашишга тайёргарлик кўраётганларнинг исмлари айтилмаяпти. Бироқ, баъзи маълумотларга кўра, Керч бўғозида содир бўлган воқеа пайтида ҳибсга олинган украин денгизчилари ҳақида гап кетмоқда. Украина “Беркут” махсус кучларининг собиқ аскари Aлександр Саттаровни, Қрим ҳарбийлари Максим Одинцов ва Aлександр Барановни, шунингдек, Одессада ҳибсга олинган Евгений Мефедовни озод қилишга тайёр.
Кирилл Вишинскийга келсак, уни махсус схема бўйича озод қилишни режалаштиришган. Вишинский ушбу айирбошлаш даврасига киритиладими ёки йўқми ҳозирча аниқ айтилмаган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025