Россия Укрaинага ҳужум қилишга жиддий тайёрланмоқда - НАТО Бош котиби

Олам

image
Россия Беларусда қўшинлари сонини кўпайтирмоқда. north_east

Россия Беларусда қўшинлари сонини кўпайтирмоқда.

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг фикрича, Россия Украинага ҳужум қилишга жиддий тайёрланмоқда. Бу ҳақда у кеча, 19 февраль куни Германиянинг "ARD" телеканалига берган интервьюсида маълум қилган. 

“Барча белгилар Россия кенг кўламли ҳужумга тайёрланаётганидан далолат беради”, деган НАТО бош котиби Столтенберг.


 
Бундан аввал, НАТО Европада хавфсизликни таъминлаш ва Украина чегарасидаги қўшинларини ортга қайтариш борасида Кремлдан жиддий қадам ташлашни талаб қилган эди. Бу ҳақда Шимолий Атлантика альянси Бош котиби Йенс Столтенберг кеча Германиянинг Мюнхен шаҳрида бўлиб ўтган хавфсизлик бўйича конференция давомида маълум қилган.

Бундан ташқари, кеча НАТО Ахборот ва ҳужжатлар маркази матбуот хизмати ходими Оксана Мусиенко НАТОнинг Украинадаги миссияси ходимлари Киевдан Лвов ва Брюсселга кўчирилаётгани ҳақида айтган.

Аввалроқ, Киевдаги 30 га яқин хорижий давлат элчихоналари Донбассдаги вазият жиддий тус ола бошлагани ортидан, ўз фуқароларига Украинани тезроқ тарк этишни маслаҳат берган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Украинанинг шарқий ҳудудларида жойлашган россияпараст, ўзини суверен дея атовчи ҳудудлар - Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикаси (ДХР) етакчилари 18 февраль куни аҳолини Россияга эвакуация қилиш ҳақида буйруқ берган. 

Украина таркибидан ажралиб чиқиш ҳаракатидан бўлган икки ҳудуд жорий йилнинг 17 февраль куни Украина ҳарбийлари Донбассга ҳужум қилганини рўкач қилиб, Киевни айбламоқда. Аммо, расмий Киев ЛХР ва ДХР томонидан Украина ҳудудига 60 маротаба ўқ узилганини айтмоқда. Ҳатто, баъзи ҳужумлар оғир артиллериялар ёрдамида уюштирилгани маълум қилинмоқда.

Украина ҳукумати мамлакат ҳарбийлари шарқий ҳудудларга ҳужум қилишни режалаштирмаганини айтиб, ЛХР ва ДХРни ёлғон хабар тарқатишда айблаган. 

ЛХР ва ДХР ҳужум бошлангани ортидан ўз фуқароларини Россия ҳудудига эвакуация қила бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

280

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг