Россия Туркманистон билан визасиз режимга ўтмоқчи

Олам

image

Туркманистон Россия билан визасиз режимга ўтишни хоҳласа рус давлати бунга тайёр. Бу ҳақда Россиянинг Ашхободдаги элчиси Александр Блохин ТАСС агентлигига берган интерьвюсида маълум қилди.

“Биз Туркманистон тайёр бўлган даражада виза режими, туризм ва ҳоказолар масаласини либераллаштиришга тайёрмиз. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, биз Туркманистонга ҳеч нарса юклаётганимиз йўқ. Бу муносабатларни тартибга солиш унинг суверен ҳуқуқидир, биз унинг қарорларини ҳурмат қиламиз”, дейди Александр Блохин.

Блохин Туркманистоннинг барча давлатлар билан виза режимига эга эканлигини эслатди.

“Аммо бу ҳар бир давлатнинг ички иши. Туркманистон хавфсизлик масалаларига катта аҳамият беради. Шу маънода, бизнинг давримизда бу муҳим устувор йўналишдир”, дея қўшимча қилган элчи.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Туркманистон визасиз режим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг