Россия ташқи ишлар вазирининг собиқ ўринбосари “хорижий агент” деб эълон қилинди

Олам

image

Россия Адлия вазирлиги 1992-1993 йилларда Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, Россия Фанлар академиясининг Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти бош илмий ходими Георгий Кунадзени “хорижий агент” деб эълон қилди. Бу ҳақдаги хабар мамлакат Адлия вазирлиги сайтида пайдо бўлди.

"Хорижий агентлар" рўйхатига сиёсатшунос Михаил Савва ва Владимирнинг “Довод” нашри бош муҳаррири Илья Косигин ҳам киритилган.

Вазирлик маълумотларига кўра, уларнинг барчаси Россия Федерацияси давлат органлари томонидан қабул қилинган қарорлар ва улар олиб бораётган сиёсат тўғрисида ёлғон маълумот тарқатган. Таъкидланишича, Косигин чет эл агентларининг хабарлари ва материалларини кўп одамларга тарқатишда иштирок этган.

Вазирликнинг қайд этишича, собиқ ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Кунадзе чет эл тузилмалари тақдим этган ахборот платформаларида тизимли равишда респондент сифатида иштирок этган. 

“Саввага келсак, у Украина ташкилотининг экспертлар кенгаши аъзоси", деб таъкидлаган Россия Адлия вазирлиги.

Гап 2022 йилда Россиянинг “Мемориал” инсон ҳуқуқлари жамияти ва Беларуснинг “Весна” инсон ҳуқуқлари маркази асосчиси Алес Беляцки билан биргаликда Тинчлик учун Нобель мукофотини олган Фуқаролик эркинликлари маркази ҳақида бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россияда Нобель мукофоти совриндори Дмитрий Муратов "хорижий агент" дея эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия хорижий агент Михаил Савва

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг