Россия СССРни қайта тикламоқчими?
Олам
−
08 Декабрь 2021
40868АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Виктория Нуланднинг, Москва СССРни қайта тиклашга интилаётгани тўғрисидаги баёнотидан ортидан Кремл расмий изоҳ билан чиқди.
Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, СССРни қайта тиклаш имконсиз. Чунки собиқ Совет Иттифоқи ҳудудида мустақил суверен давлатлар аллақачон шаклланиб улгурган, иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамланиб ва муваффақиятли ривожланиб бормоқда. Улар бир-бирига ҳурмат, ишонч ва бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик сиёсатини юритмоқда.
“Нуланд хоним, Россия ва собиқ Совет давлатларининг бугунги ҳолати ҳақида жуда яхши маьлумотга эга. Ишончим комилки, у биз ва бошқа экспертлар сингари яққол аён бўлиб турган СССРни қайта тиклаш имконияти умуман мавжуд эмаслигини яхши англаб етади”, дея таькидлади Песков бугун, 8 декабрь куни журлалистлар билан ўтказган мулоқотида.
“Бундан ташқари, турли хил иқтисодий ривожланиш даражасига эга собиқ Совет давлатлари ўртасидаги ўзаро яқин ҳамкорлик ришталари узоқ тарихга эгалиги ва ҳозирги кунга келиб янада мустаҳкамланиб бораётганини Нуланд хоним жуда яхши билишига ишончим комил. МДҲ, ЕОИИ ҳамда Россия ва Беларусь, Давларлар Иттифоқи каби олий даражадаги ҳамкорлик ва ҳамдўстлик ташкилотларининг ҳеч бири СССРни қайта тиклашга уриниш мақсадида тузилмаган”, дея қўшимча қилади у ўз баёнотида.
Маълумот ўрнида, 1991 йил август ойига келиб давлатлар орасидаги узаро ички низолар ва мустақилликка эришиш руҳининг кучайиши оқибатида СССР заифлашиб, парчаланиш ёқасига келиб қолди. Шундай вазиятда Собиқ империя даврида катта лавозимларни эгаллаб келган бир гуруҳ мансабпарастлар ўз мансаб ва имтиёзларини сақлаб қолиш мақсадида 1991 йил август ойида Фавқулодда ҳолат давлат қўмитаси (ГКЧП)ни тузиб, давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниб кўрди. Аммо бу уриниш барбод бўлди. Ушбу фитналар ортидан Михаил Гарбачёв президентликдан истеъфо берди ва СССР ўрнида янги давлат тузилгани эьлон қилинди. Бу Россия Федерацияси эди. Ўзбекистон ҳам бошқа мамлакатлар қатори 1991йил 31 августда ўз мустақиллигини эьлон қилди. Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон 1991 йил 21 декабрда Олма-отада имзоланган Декларацияда МДҲни тузиш тўғрисидаги Битимга қўшилдилар. 1993 йил Грузия ҳам МДҲга қўшилди. 1991 йил 25 декабрда СССР халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида барҳам топди.
Беҳруз Саидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь