Ўзбекистонлик автоташувчилар Туркияга 30 кун визасиз кириши мумкин бўлди
Жамият
−
15 Май 2019
4926Ўзбекистон автоташувчилари учун Туркия Республикасига 30 кун муддатга визасиз кириш тартиби жорий қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига ташрифи чоғида 2017 йил 25 октябр куни Йўловчи ва юкларни автомобилларда халқаро ташувлар тўғрисидаги ҳукуматлараро битим имзоланганди. Ушбу келишувни амалга ошириш доирасида Туркия Ҳукумати ўзбекистонлик автоташувчиларга 30 кунлик визасиз кириш тартибини жорий қилишга доир қарорни қабул қилди.
Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жорий йилнинг 9 май куни тегишли қарорга имзо чекди ва у 10 майдан кучга кирди.
LiveБарчаси