Россия самолёти фавқулодда Урганчга қўнди
Олам
−
11 Январь 2022 15657 1 дақиқа
Москва — Қарши рейсини амалга ошираётган Россиянинг “S7 Airlines” авиакомпанияси самолёти йўловчилардан бирининг тоби қочгани сабаб фавқулодда Урганчга қўнди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 11 январь куни соат 01:42 да Россиянинг “S7 Airlines” авиакомпаниясининг Москва — Қарши йўналишида SB-I3313 рейсини амалга ошираётган самолёти Урганч аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширган.
Самолётнинг фавқулодда қўнишига йўловчилардан бири — Тожикистон фуқаросининг тез тиббий ёрдамга муҳтожлиги сабаб бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, эркак киши кўричак хуружида шубҳа қилинган. Экипаж самолётни энг яқин аэропортга қўндиришга қарор қилган.
Самолёт эса соат 02:31 да Қаршига учган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь