Россия Путин бошчилигида ядровий триадасини кўз-кўз қилади

Олам

image

Эртага, 19 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин бошчилигида мамлакатда ядро триадаси кучлари иштирокида режали ўқув машғулотлари ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги хабар қилган

“19 февраль куни Россия Қуролли Кучлари Олий Бош Қўмондони Владимир Владимирович Путин бошчилигида стратегик тўхтатувчи кучларнинг режали машғулотлари бўлиб ўтади, унинг доирасида баллистик ва қанотли ракеталар учирилади”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, машғулотда Аэрокосмик кучлар, Жанубий ҳарбий округ, стратегик ракета қўшинлари, Шимолий ва Қора денгиз флотлари иштирок этади.

“Стратегик тўхтатувчи кучларнинг машғулотлари аввалига ҳарбий қўмондонлик, бошқарув органлари, жанговар экипажлар, ҳарбий кемалар экипажлари ва стратегик ракета ташувчиларнинг белгиланган вазифаларни бажаришга тайёрлигини, шунингдек, стратегик ядро ва ядросиз қуролларининг ишончлилигини текшириш режалаштирилган эди”, дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, ядро триадасига стратегик авиация, қитъалараро баллистик ракеталар ва сув ости ракета ташувчилар киради.

Сўнгги пайтларда Ғарб мамлакатларида, шунингдек, Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши мумкинлиги ҳақида баёнотлар пайдо бўлди. Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков бундай маълумотни бўш ва асоссиз деб атади. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди. Шу билан бирга, Песков бу каби баёнотларни оқлаш учун провокациялар бўлиши мумкинлигини инкор этмади ва Украинанинг жануби-шарқидаги инқирозни куч ишлатиш билан ҳал қилишга уриниш энг оғир оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди.

Январь ойи охирида ахборот майдонида “Россия босқинининг эҳтимоли борлиги” ҳақидаги хабарлар пайдо бўла бошлаганидан кейин Украина иқтисодиёти анча зарар кўрди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

557

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг