Россия ОТМларидан ўқишни кўчириш муддати узайтирилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Россия Олий таълим муассаларидан ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш муддати 10 кунга узайтирилди. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.

Давлат қабул комиссияси баёни билан Россия Федерасиясининг Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов, Краснодар, Қрим ва Севастополь ҳудудларидаги ОТМларда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш муддатлари 10 кунга узайтирилган.

Мазкур ҳудудлардаги ОТМлардан Ўзбекистондаги давлат ОТМларига ўқишини кўчириш истагини билдирган Ўзбекистон фуқаролари 30 ноябрга қадар my.dtm.uz сайти орқали онлайн ариза беришлари мумкин.

Аввалроқ, магистратура босқичига қишки қабул чоғида хорижий тил билиш даражасидан қатъий назар барча талабгорлар имкониятга эга бўлиши ҳақида хабар берилганди. Фақатгина улар ўқишни тамомлагунча тил бўйича талабни бажаришларига тўғри келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат тест маркази

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг